• 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 19:02

Фарғонадаги боғчалардан бирида 6 ёшли болани ток урди

Тарбияланувчи жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Тарбиячилар томонидан ўз касбий мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

319
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида тарбиячиларнинг эътиборсизлиги оқибатида болага электр токи урилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Болалар омбудсмани Матбуот хизматининг маълум қилишича, 18 февраль куни Фарғонадаги болалар боғчаларидан бирида 6 ёшли тарбияланувчи Р.А. муассаса ҳудудида жойлашган трансформаторлар ўрнатилган ертўла хонаси ойнасидан тушиб кетган. Оқибатда у электр токи уриши натижасида тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

319
0

Изоҳ