• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:09

Сурхондарёда кучукларнинг қулоқларини қўли билан узиб ташлаган эркак 10 суткага қамалди

Ҳуқуқбузар кучукчаларни қулоғидан айлантириб, уларни юлиб олган. Оқибатда учта кучук жароҳатланган.

237
0
Видеодан кадр

Куни кеча Сурхондарёда бир эркак ит боласининг қулоқларини қўли билан узиб ташлагани акс этган видео тарқалгани ва ушбу ҳолат бўйича айбланувчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, ҳуқуқбузар Шеробод тумани "Меҳнатобод" маҳалласида яшовчи О.Й. бўлиб чиқди.

Унга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан иш қўзғатилган.

Суд ҳукми билан О.Й. айбдор деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

237
0

Изоҳ