Жиззах вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Telegram мессенжерида вояга етмаганлар иштирокидаги ахлоқсиз ва порнографик мазмундаги материалларни тарқатган шахс аниқланди.
У ўзининг 442 нафар обуначиси бўлган канали орқали 403 турдаги болалар порнографик материалларини тарқатган.
"Қизиқиш юзасидан шунга ўхшаш Telegram-каналга қўшилганимдан сўнг, ўзим ҳам катталар ва вояга етмаганлар иштирокидаги турли хил порнографик видеолар мавжуд бўлган канал яратишга қарор қилдим. Қилган ишимдан афсусдаман," - деди маҳбус.
Тошкент вилоятида яшовчи 21 ёшли йигит Telegram мессенжерида қизлар номидан 6 та канал очиб, у ерга жами 3750 та порнографик материал жойлаштирган. Маълум бўлишича, у бошқа ижтимоий тармоқларда 837 нафар шахсга вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик маҳсулотларни сотиб, 29,2 млн сўм даромад олган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 130-моддаси 3-қисми (порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ