• 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 14:49

Учувчисиз учиш аппаратлари ва дронларга қарши EAS Dome мажмуаси намойиш этилди

Мажмуани тақдим этган Electronic Autonomous Solutions компанияси Марказий Осиёда учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.

640
0
uznews.uz

Оптик толали ёки сунъий интеллект орқали автоном бошқариладиган дронларга қарши оддий радиоэлектрон усуллар ҳозирда самарасиз. Шу сабабли Electronic Autonomous Solutions EAS Dome мажмуасида Hard Kill — дронни жисмонан йўқ қилиш ечимини таклиф қилади. Компания янги мажмуани 16 февраль куни технологик форумда намойиш этди ва унинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Ҳозирда дронлар бошқарувида оптик толали кабеллар, сунъий интеллект ёки компьютер кўриши тизимларидан фойдаланиши кенг тарқалмоқда. Шу сабабли EAS Dome да радиолокацион ва оптик-электрон воситалар билан аниқлаш ва уларга қарши кураш усуллари ҳам жорий этилган. Бунда FPV дронлари ёрдамида кинетик усулда зарба бериш орқали фаол қўлланилаётган дронларни яксон қилиш имконияти бор. Комплекс умумий аниқлаш, қарши кураш тизимлари ҳамда кинетик қарши кураш, яъни Hard Kill тизимларини ўз ичига олиб, ягона бир платформа, серверда маълумотларни қайта ишлашни амалга оширади ва ҳозирги кунда бу жаҳон бозоридаги саноқли ечимлардан бири ҳисобланади.

«Қарши кураш мажмуаси учувчисиз учиш аппаратларини тактик чуқурликда 10 километргача бўлган масофада, агар очиқ ҳудудда бўладиган бўлса, ундан ҳам юқори масофаларда аниқлаш, кузатиш ва идентификация қилиш имкониятига эга. Шунингдек, 10 километргача бўлган чуқурликда уларга қарши кураш, радио босим бериш ёки навигация тизимини алдаш, мажбуран қўндириш ёки парвозни барбод қилиш орқали қарши курашади», – дейди EAS компаниясининг техник директори Бехзод Сулаймонов.   

Тизим сунъий интеллект ёрдамида аниқланган учувчисиз учиш аппаратлари, дронларни ўзиники ёки бегонага ажратади, ёлғон сигналларни филтрлайди ва автоном ёки оператор назоратида ишлай олади. Контейнер томидан учиб чиққан тутиб олувчи дрон мақсадни тўғридан-тўғри тўқнашув орқали нейтраллайди.

EAS Dome компаниянинг ягона ишланмаси эмас. 2022 йилдан бери компаниянинг портатив ва стационар тизимлари Ўзбекистон Қуролли Кучлари томонидан қўлланилиб, чегаралар ва стратегик объектлар хавфсизлигини таъминлаб келмоқда.

«Компаниямиз бугун бир қатор маҳсулотлар - стационар, портатив ва мобиль тизимлар билан бозорга кирди. Бугунги форумда биз учувчисиз учиш аппаратларига қарши тизимнинг тақдимотини ўтказмоқдамиз: C2 ва C4. Бугунги кунга қадар компания 70 га яқин мутахассисни жалб қилган. Жалб қилиш деганда мен Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатлардан ватандошларимизни, бу ерда ишлаётган ўзбек мутахассисларимизни Ўзбекистонга қайтарганимизни назарда тутяпман. Келгусида сунъий интеллектга асосланган янги C4А тизимининг тақдимотини ўтказамиз», – дейди компания бош директори Азизбек Убайдуллаев.

Реклама ҳуқуқи асосида

640
0

Изоҳ