• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 16:50

Тошкент вилоятида туман ҳокимининг ёрдамчиси $10 минг билан ушланди

У давлат захирасида бўлган ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

1722
0
ДХХ

Тошкент вилоятида Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси қўлга олинди.

Аниқланишича, у МФЙ биноси ёнида жойлашган захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Амалдор ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали ер майдонини харидор номига расмийлаштириб беришга ваъда берган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пулдан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1722
0

Изоҳ