• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 09:41

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида 18 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

20 январдан бошлаб республика бўйлаб ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.

245
0
uznews.uz

Жумладан, 2 минг 600 та махсус тезкор тадбир доирасида 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

51 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан қонуний чоралар кўрилди. Спортчиларни жиноий фаолиятга жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар энг кенг тарқалган.

Аниқланишича, ушбу уюшган гуруҳлар томонидан:

• 45 та товламачилик ҳолати;

• 8 та талончилик ва босқинчилик ҳолатлари,

• одам савдоси билан боғлиқ 386 та эпизод, шунингдек, ОИВ инфекцияси тарқалиши, фоҳишахоналарни сақлаш ва яширин казиноларни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа фактлар.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ 951 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 527 та жиноят иши қўзғатилган, 30 та ҳолат бўйича маъмурий чоралар кўрилган. Натижада 123 кг гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 57 мингга яқин психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

Қайд этилишича, рейдлар давомида 108 та ноқонуний ўқотар қурол сақлаш ҳолатлари аниқланган. Ноқонуний муомаладан 104 дона қурол, 987 дона ўқ-дори ва 1,5 кг портловчи моддалар мусодара қилинган.

245
0

Изоҳ