• 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 22:08

Тошкентдаги масжидларнинг собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоилов қўлга олинди

Унга ва яна беш нафар айбланувчига ЖКнинг 8 та моддаси, жумладан, ўғирлик, сохта тадбиркорлик, мансаб сохтакорлиги ва бошқа моддалар бўйича айблов эълон қилинган.

252
0
fb.com/odilxonqori

Тошкентдаги масжидларнинг собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоилов қўлга олинди, яна беш нафар айбланувчига ЖКнинг бир қатор моддалари бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Наманган вилоятида туғилган Одилхон Исмоилов (1977 йилда туғилган, Райхон оилавий миллий таомлари таъсисчиси) ва яна беш нафар шахсга нисбатан ЖКнинг саккизта моддаси бўйича айблов эълон қилинди:

- 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
- 179 (сохта тадбиркорлик);
- 184 (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
- 189 (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш);
- 209-модда орқали (мансаб сохтакорлигида иштирок этиш);
- 209 (мансаб сохтакорлиги);
- 227 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар, автомототранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш, йўқ қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш);
- 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш).

Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

Одилхон Исмоилов ва яна тўрт нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш, бир нафар шахсга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд жараёни якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Маълумот ўрнида, Одилхон Исмоилов 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари лавозимида ишлаган. 2011 йилдан 2018 йил июль ойига қадар Шайхонтоҳур тумани диний идоралари фаолиятини бошқариб, туман бош имом-хатиби, "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида фаолият юритган.

Исмоилов 2019 йилдан буён "Вақф" хайрия жамоат фондида фаолият юритиб келаётган бўлса, шу йилнинг февраль ойида Шайхонтоҳур туманидаги "Хўжа Аламбардор" масжиди имом-хатиби этиб тайинланган эди. 2019 йил сентябрь ойида у соғлиғи туфайли лавозимини тарк этган эди.

252
0

Изоҳ