• 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:32

Тошкентда 4 та автомобиль ўзаро тўқнашди — жароҳатланганлар бор

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

223
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 25 январь куни  соат 10:40 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида Malibu-1, Nexia-3, Onix, Damas русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Nexia-3 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон ЖК 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

223
0

Изоҳ