2025 йил январь-декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи республикада тўлов 6 млн 377 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳридаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 10 млн 754 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3% га ошган.
Иш ҳақи ўсишининг юқори кўрсаткичлари Наманган вилоятида - 4 млн 751 минг сўм (ўсиш суръати 122,8%), Сирдарё вилоятида - 5 млн 119 минг сўм (120,8%) ва Жиззах вилоятида - 4 млн 786 минг сўм (120,5%) қайд этилди.
Бошқа ҳудудларга нисбатан энг паст ўсиш кўрсаткичи Андижон вилоятида қайд этилди (5 млн 238 минг сўм, ўсиш 113,4%).
Ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръати санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳаларида қайд этилди: ушбу соҳа ходимларининг иш ҳақи 26,4 фоизга ошиб, 5 млн 448 минг сўмни ташкил этди. Бу барча соҳалар орасида энг юқори кўрсаткичдир.
Сўнгги 5 йиллик таҳлилларга кўра, энг юқори иш ҳақини банк, суғурта, лизинг, кредит-воситачилик соҳаси ходимлари олади: 17 млн 597 минг сўм (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 9 млн 288 минг сўмга кўп). Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳасида иш ҳақи 9 млн 721 минг сўмга, ташиш ва сақлаш соҳасида 5 млн 418 минг сўмга ошган.
Изоҳ