• 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:06

Қисқа муддатли илиқликдан сўнг Ўзбекистонга яна совуқ об-ҳаво қайтмоқда

Сешанба кунидан бошлаб республика бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда.

212
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

27-28 январь кунлари Россия ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади. 29-30 январь кунлари эса ҳаво массалари шарққа томон силжиди, республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқдан -2 даража илиққача, шимолда кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача пасаяди.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи 7-9 даража илиқни ташкил этади.

Эртага кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. 28-29 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 29 январга келиб, ҳарорат кечалари 1-3 даража совуққача, кундуз кунлари 0-2 даража илиққача пасаяди.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.

212
0

Изоҳ