• 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:03

Тошкентда товламачилик ва фирибгарликда гумонланган Tafthish.uz нашри ходимлари ушланди

Ҳозирда қўлга олинганларнинг бошқа жиноий қилмишларга алоқадорлиги текширилмоқда.

224
0
АОКМ / Иллюстрация

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 16 январь куни 37 ёшли фуқаро Г.А., шунингдек, Tafthish.uz оммавий ахборот воситасининг тўрт нафар ходими: А.Ю., С.Х., М.Э. ва Д.Н. қўлга олинган.

Улар ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) ва 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Шунингдек, уларнинг ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) ва 244-4-моддасида (учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Иш материаллари бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.

224
0

Изоҳ