• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:00

Тошкентда пуллик автотураргоҳлар яқинидаги уйларда яшовчилар тунги вақтда бепул парковка қилишлари мумкин бўлади

Пулли автотураргоҳлар учун резидент рухсатномалари тартиби тасдиқланди. 2026 йил 1 февралдан бошлаб пуллик автотураргоҳлар ҳудудида жойлашган уйлар аҳолиси автомобилларини тунги вақтда бепул қолдиришлари, кундуз кунлари эса имтиёзли асосда фойдаланишлари мумкин бўлади.

186
0
UzNews.uz

Аввалроқ, йўл бўйида пуллик автотураргоҳ ташкил этилган кўчаларда кўп қаватли уйларда яшовчилар учун алоҳида имтиёзлар яратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳокимнинг 16 октябрдаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжатда резидентлар ва резидент рухсатномалари тушунчаларига аниқлик киритилиб, уларнинг амал қилиш тартиби, шартлари ва муддатлари, пуллик автотураргоҳлардан фойдаланиш қоидалари ва резидентнинг йиллик тўлови миқдорлари белгиланди.

Хусусан, резидентлар - пуллик автотураргоҳлар зоналарида ёки бундай автотураргоҳлар ташкил этилган кўчалар билан чегарадош маҳаллаларда жойлашган уйларда яшовчи ва ушбу турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқига ёки мулк ҳуқуқида улушга эга бўлган транспорт воситаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслардир.

Резидент рухсатномаси - "электрон ҳукумат" тизимидаги Тошкент шаҳрининг автотураргоҳлар резидент рухсатномалари реестрига автомобилни пуллик тўхташ жойларига (резидент тўхташ жойи пуллик бўлмаган, шунингдек, юк транспорти учун махсус тўхташ жойлари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлар бундан мустасно) жойлаштириш ҳуқуқини берувчи электрон ёзув.

Рухсатнома қуйидаги шахсларга рўйхатдан ўтказилган битта транспорт воситасига нисбатан қўлланилади:

• резидентнинг ўзи;

• доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ваколатли ҳокимият органлари томонидан рўйхатга олинган, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган шахслар.

Резидент рухсатномасида кўрсатилган автомобилни жойлаштириш соат 20:00 дан 08:00 гача бепул, қолган вақтда эса пуллик асосда амалга оширилади. Резидентнинг йиллик тўлови бир марта тўланади ва БҲМнинг 1 бараварини ташкил этади.

Бунда битта турар жой учун реестрга кўпи билан иккита резидент рухсатномаси киритилиши мумкин.

Рухсатнома реестрга киритилган куннинг эртасидан бошлаб бир йил давомида амал қилади.

Агар резидент йиллик тўловни амалга оширган бўлса ва тўлов муддати амалдаги рухсатноманинг амал қилиш муддатидан узоқроқ бўлса, рухсатнома фарқ билан, бироқ 14 календарь кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади.

Агар резидент рухсатномани узайтириш ёки янги ёзувни расмийлаштириш учун амалдаги рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой олдин ва 6 иш кунидан кечиктирмай ариза берса, Реестрга тегишли турар жой бўйича янги резидент тўхтаб туриш жойи учун рухсатнома расмийлаштирилади.

Бунда янги рухсатнома аввалги рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаши билан танаффуссиз амал қила бошлайди.

Янги тартиб 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

186
0

Изоҳ