Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, пойтахт кўчаларида жойлашган пулли автотураргоҳлардан маҳаллий аҳолига қулай фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида резидентлик рухсатномалари жорий этилади.
Ушбу рухсатномалар эгаларига қуйидаги имкониятлар берилади:
- ўз маҳалласининг ҳудудидаги тўхташ жойларидан тунги вақтда (кечки пайтдан тонггача) имтиёзли шартларда фойдаланиш;
- кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар бериш;
- байрам ва дам олиш кунлари янада кенгроқ имтиёзлардан фойдаланиш.
"Айни пайтда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш имкониятини яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнларни 2025 йил ноябрь ойига қадар якунлаш режалаштирилган," - дейилади хабарда.
Ушбу ишлар якунланганидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади.
Қарор қабул қилинган вақтда ҳамшаҳарлар танишиб чиқишлари учун белгиланган тартибда эълон қилинади.
Изоҳ