• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж 24 июл 2025

Амур вилоятида бортида 49 йўловчи бўлган самолёт ҳавода ғойиб бўлди

Самолёт Тинда аэропортига қўниш вақтида иккинчи айланишга кетганида экипаж билан алоқа узулган.

2033
0
abs-logistic.ru

Бортида 49 киши бўлган "Ангара" авиакомпаниясининг Ан-24 самолёти Амур вилоятида Тинда аэропортига қўниш вақтида ғойиб бўлди. Қидирув-қутқарув операцияси бошланди, дея хабар бермоқда Амур вилояти ФВВ Матбуот хизмати.

Самолёт Хабаровск - Благовешченск - Тинда йўналиши бўйича учаётган бўлган. Самолёт бортида 43 нафар йўловчи, жумладан, беш нафар бола, шунингдек, олти нафар экипаж аъзоси бор, деди губернатор Василий Орлов.

Махлумотларга кўра, самолёт маҳаллий вақт билан 11:21 да ҳавога кўтарилган. Самолёт Тинда аэропортига қўниш вақтида иккинчи айланишга кетганида соат 13:00 атрофида алоқа йўқолган, дея таъкидлади транспорт прокуратураси.

Ан-24 йўқолган ҳудудда об-ҳаво ёмонлашган, рейс кечиктирилган, дея аниқлик киритди "РИА Новости" минтақа ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.

Самолёт Тинда шаҳри аэропортидан бир неча километр узоқликдаги назорат пунктида алоқага чиқмаган, бироқ ҳавода юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида сигнал бермаган, деб ёзади "ТАСС" тезкор хизматларга таяниб.

Қутқарувчилар аллақачон йўқолган Ан-24 самолётини қидириш учун Тинда туманига йўл олган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 263-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан иш қўзғатилган.

2033
0

Изоҳ