• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Туризм 9 ноябр 2021

Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган рейслар учун чипта сотган авиакомпанияга тақиқ қўйилди

Тегишли рухсатномаларни олмасдан авиачипталар сотувини ташкил этган Россия авиакомпаниясига санкция берилди.

694
0
Wikimedia.org

Аввалроқ, Навоий халқаро аэропортида Россиянинг IFly авиакомпанияси Москва ва Санкт-Петербургга мавжуд бўлмаган рейслар учун чипта сотгани ҳақида хабар бергандик.

Транспорт вазирлигининг хабарига кўра, Шу муносабат билан "Ўзавиация" агентлиги томонидан I Fly Airlines авиакомпаниясига санкция тариқасида Ўзбекистонга чартер парвозларини амалга оширишни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Авиакомпаниялар томонидан бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда "Ўзавиация" агентлиги парвозларни амалга ошириш учун берилган эксплуатация рухсатномаларни бекор қилади.

"Шу ўринда йўловчилар ва авиакассалар мутасаддиларидан авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги "Ахборот жадвали" бўлимида режалаштирилган чартер парвозларининг  ҳолати билан танишиб чиқишни тавсия этамиз", - дейилади хабарда.

694
0