• 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:21

Самарқандда тирик аёл ўлик деб ҳужжатлаштирилгани юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «Мен тирик инсонман, лекин туғруқхона мени ўлган деб қайд этган» сарлавҳали хабар тарқалган эди. Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди.

389
0
uznews.uz

Аниқланишича, Булунғур туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.М. 2022 йил 18 август куни оғир ҳолатда, бачадондан қон кетиши сабабли туғруқ бўлимига мурожаат қилган. Тиббий текширувларда ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлгани аниқланган.

Шундан сўнг аёлга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва нобуд бўлган ҳомила туғдириб олинган. Ҳолат белгиланган тартибда антенатал ўлим сифатида қайд этилган.

Бироқ маълумотларни электрон базага киритиш вақтида даволовчи шифокор Раъно Ғофурова томонидан техник хатога йўл қўйилган. Натижада аёлнинг паспортдаги ЖШШИР рақами нобуд бўлган ҳомиланинг маълумотларига бириктириб қўйилган.

2023 йилда М.М. иккинчи фарзанди учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш жараёнида айнан шу хатолик сабабли муаммога дуч келган.

Туман тиббиёт масъуллари ва ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан электрон базадаги хатолик бартараф этилган. 2023 йил охирида М.М.га янги ID-карта расмийлаштирилишида эса ҳеч қандай муаммо ёки тўсиқ юзага келмаган.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда электрон маълумотлар базасидаги Face ID тизими билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилган.

389
0

Изоҳ