Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни «Бурчмулла» МФЙ ҳудудидаги сув омборида ота ва унинг икки ўғли катерда сайрга чиққан. Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчасисиз сувга тушган ва чўкиб кетган.
Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввос-қутқарувчилари қидирув ишларини бошлаган. Қидирув ишларига Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ФВБларидан ҳам қўшимча кучлар жалб этилган.
ФВВ маълум қилишича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида 9 сентябрь куни соат 13:02 да чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилган.
Айни пайтда қолган икки фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ