• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 8 феврал 2022

Андижонда ўқитувчилар ота-оналар қаршисида узр сўраётгани акс этган фотосурат тарқалди

UzNews.uz мухбири кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур ҳолат бўйича туман ХТБдан маълумот олди.

1355
0
Kun.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасада таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида тик туриб кечирим сўрашга мажбур қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. Унга кўра, айни дамда ҳолат юзасидан вилоят ХТБ томонидан ўрганилмоқда. 

"Мазку ҳолат нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат, деб баҳолайман. Бу ташаббус муаллифи топилиб, тегишли чора кўрилади", - деди халқ таълими вазири Баҳтиёр Саидов.

Ўз ўрнида UzNews.uz мухбири ҳолат бўйича маълумот олиш мақсадида Марҳамат тумани ХТБ мудири ёрдамчиси билан боғланди.

"Бу ерда узр сўратмаган. Бу узр сўраш тарзида қилинмаган. Асоссиз хабарлар берилган. Ўзи умуман бошқа нарса бўлган. Йиғилишда ота-она билан ўқитувчини ҳамкорлик қилиш учун фан ўқитувчиларини ота-оналар билан таништириш мақсадида саҳнага олиб чиқилган", - деди ХТБ мудири ёрдамчиси.

1355
0