• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 21 апрел 21:17

Наманган ҳокими ноқонуний ўрнатилган радлардан жарима тортишни чек қўйишга чақирмоқда

Шаҳар ҳокимлиги раҳбари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган фоторадарларни демонтаж қилишни сўраган.

378
0
autostrada.uz

Наманган ҳокими Анвар Отахўжаев вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Мансур Газиевга ноқонуний ўрнатилган фото ва видеорадарларни демонтаж қилишни сўраб хат йўллади.

Мурожаатда аҳоли билан учрашувлар чоғида автоматик фото ва видеокамералар қайд этган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солингани муносабати билан норозилик билдирилаётгани таъкидланган.

“Шаҳар ва туманлар жамоат ишлари бўлимлари балансида бўлган бино-иншоотларнинг том қисмлари, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ёритиш таянчларига белгиланган меёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан қоидабузарликларни қайд этиш Наманган шаҳри фуқароларига моддий ва маънавий зарар етказмоқда”, — дейилади хабарда.

Анвар Отахўжаев Наманган, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида ўрнатилган шу каби камераларни тизимдан олиб ташлашни сўради.

“Ушбу камералар маълумотлари бўйича жарима қўллашни тўхтатиб қўйишингизни ва улардан фақат хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланишингизни сўрайман”, - дея ёзган ҳоким.

378
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш