Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижонда Spark аянчли ЙТҲга учради — вафот этганлар бор (видео)

Марҳамат туманида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи йигит дўстлари билан автомобилни юқори тезликда бошқариб, ўзи ва яна бир кишининг ўлимига зомин бўлди.

220views0replies
0

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Марҳамат туманида Spark аянчли ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 8 январь куни соат 21:35 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани "Алитепа" МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-140 автомобиль йўлининг 40-километрида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Б.К. "Spark" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланган ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилишича, мазкур ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 1999 йилда туғилган йўловчи вафот етган ва бир йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
220views0replies
0

Изоҳлар