Бу Вазирлар Маҳкамасининг 31 октябрдаги қарори билан белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ, аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. Бунда республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган суюлтирилган газ фақат фонд биржалари орқали сотилади. Бу ҳақда Norma.uz маълум қилди
Аҳолига давлат томонидан белгиланган имтиёзли нархларда газ етказиб бериш учун «Ҳудудгазтаъминот» таъсисчилигида «СНГ-Трейд» МЧЖ ташкил этилган.
Шунингдек, 15 ноябрдан аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришнинг «LPG-Trade» МЧЖ учун белгиланган чегаравий нархи ҚҚС билан бирга бир килограмм учун 1 300 сўмни ташкил этади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 2030 йил 1 январга қадар сотиб олинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўм миқдорида компенсация берилади. Бироқ компенсация ойига кўпи билан 20 килограмм газ учун ажратилади.
Бундай ёрдам «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларга, реестр мезонларига жавоб берадиган ва жон бошига ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмайдиган оилаларга, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланаётган оилаларга берилади.
Қарор 2026 йил 31 октябрдан кучга кирган.
Изоҳ