Аввалроқ, бу ҳақда Қозоғистон Республикаси муносабатига асосланиб хабар бергандик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 1 ноябрь куни меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган 20 нафар бола ва уларнинг яқинларида овқатдан кейин касаллик белгилари кузатилган. Уларнинг 13 нафарида шу куни қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва тана ҳарорати кўтарилиши қайд этилган. 2–3 ноябрь кунлари яна етти киши шундай аломатлар билан шифохонага олиб келинган.
Вазирлик маълум қилишича, беморларга «ўткир диарея» дастлабки ташхиси қўйилган. Ҳозирда улардан икки нафарига уйига жавоб берилган, қолган 18 нафарининг аҳволи барқарор ва қониқарли. Реанимация бўлимида даволанаётган беморлар йўқ.
Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 276¹³-моддаси — санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари лаборатория текширувидан ўтказилмоқда.
Изоҳ