Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, Салимов Зубайр Сардорович 2024 йил 25 июнда туғилган. У Термиз шаҳридаги Юлдуз маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшаган.
2026 йил 26 апрель куни бола ота-онаси билан Сариосиё туманидаги «Сангардak» маҳалласида жойлашган дам олиш масканига борган. Онаси Ботирова Ситора автомобилдан нарса олиб келиш учун кетган вақтда бола дарё бўйи яқинида бедарак йўқолган.
Ҳозирда болани қидириш ишлари давом этмоқда. У ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан 112, 97-698-51-51, 91-583-48-48 ёки 94-514-11-15 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш сўралган.
Изоҳ