Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Унда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси пора олаётган вақтда ушланди. Маълум қилинишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланувчига ёрдам бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ