Ёпиқ форматда ташкил этилган тадбир доирасида меҳмонларга бир йўла бешта версия: GLE 450, GLE 450 Coupé, AMG GLE 53, AMG GLE 53 Coupé ва оиланинг флагман модели бўлган GLS тақдим этилди.
Тақдимот бренд учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган йилда бўлиб ўтди. 2026 йилда Mercedes-Benz автомобиль тарихининг 140 йиллигини нишонламоқда. Ушбу тарихга 1886 йилда Карл Бенц томонидан асос солинган. Бу давр мобайнида бренд нафақат автомобилсозлик соҳасида ўз стандартларини шакллантирди, балки технологиялар, қулайлик ва хавфсизликни ривожлантиришда ҳам давом этди.
Янгиланган GLE ва GLS моделлари ушбу анъаналарнинг давоми бўлиб, ўзига хос характер, илғор технологиялар, юқори даражадаги қулайлик ва динамикани ўзида мужассам этган. Ўзбекистонлик мижозлар орасида аллақачон эътироф қозонган ушбу моделлар ўзларининг бутун дунёда қадрланадиган асосий хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда янада такомиллаштирилди.
Тақдимот ҳамкорлар, ишбилармон доиралар ва бренд мухлисларини бир жойга жамлади. Тадбир меҳмонларга Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб янги моделлар билан яқиндан танишиш имконини берди.
Тадбир Kapital Premium, Al-Bina девелоперлик компанияси ва Resto ресторани кўмагида ташкил этилди. AVTOCAPITAL ҳамкорларга билдирган ишончи ва тадбирни ташкил этишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради.
Янгиланган моделлар билан танишиш ва уларни харид қилиш шартлари ҳақида маълумот олиш учун ҳозирнинг ўзида Ўзбекистондаги Mercedes-Benz расмий дилерлик тармоғи — Тошкентдаги MB-City ва Sardor Avto Invest автосалонларига мурожаат қилиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ