• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:57

Парламент «бокиралик капсулалари» учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Интернетда Ўзбекистонда «бокиралик капсулалари»ни сотиш, етказиб бериш ва буюртма қилиш, шунингдек, жарроҳлик йўли билан бокираликни тиклаш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

110
0
ИИ/uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда ушбу масала Олий Мажлисда муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Гўёки, бундай ҳолатлар кўплаб ажримларга сабаб бўлаётгани учун тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Тарқалган хабарларда сўнгги беш йил давомида бокира бўлмаган 187 мингдан ортиқ қиз аниқлангани ҳақида тасдиқланмаган статистика ҳам келтирилган.

Шунингдек, бундай ҳолатлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган фуқаролар давлат томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилиши айтилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ушбу маълумотларни рад этди.

«Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бундай қонун лойиҳаси мавжуд эмас. У кўриб чиқиш учун киритилмаган ва муҳокама қилинмаяпти», — дейилади расмий хабарда.

Фуқаролардан ёлғон ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик, ахборотнинг ишончлилигини расмий манбалар орқали текшириш сўралди.

110
0

Изоҳ