Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

"Azerbaijan Airlines" авиакомпаниясининг "Боку-Грозний" рейси Қозоғистонда ҳалокатга учради

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг ҳалокатга учрашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлиши мумкин. Ҳалокатга учраган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

196views0replies
0

Видеодан кадр

Ҳодиса бугун, 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳри аэропортида маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида содир бўлган.
"Казаэронавигация" хабарига кўра, ҳалокатдан олдин Embraer E190AR самолёти қуш билан тўқнашув ва руль бошқарувининг ишдан чиқиши билан фавқулодда ҳолат сигнали берилган.
Қозоғистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатда жабрланган 12 киши, шу жумладан, бир нафар бола воқеа содир бўлган жойдан шифохонага олиб кетилган. Бошқа тирик қолганлар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.
Ҳозирда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган. Воқеа жойида шифокор ва психологлар ишламоқда.
Қозоғистон ФВВнинг маълум қилишича, самолёт бортида 67 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Жабрланганлар бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Дастлаб маълумотларга кўра, 25 нафар тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.
Жами 150 нафар шахсий таркиб, 45 та ФВД, НГПС ва Транспорт политсияси департаменти техникалари жалб этилган. Йўловчилар рўйхати аниқлаштирилмоқда.
196views0replies
0

Изоҳлар