Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда "газ заправкалар"га чекловлар киритилади

Чекловлар ҳақидаги маълумотларни ҳокимликлар бериб боради.

336views0replies
0

UzNews.uz

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, республика газ транспорт тизими объектлари максимал қувватларда ишлашига, шу жумладан, газни ер ости сақлаш омборларидан режалаштирилган максимал кунлик газ олинишига ва тармоққа узатилишига қарамай, қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. 
"Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) табиий газ билан таъминлаш устувор вазифамиз эканлигини инобатга олиб, ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.
Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларда тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.
336views0replies
0

Изоҳлар