Маълум қилишича, судланувчи аёлнинг кредитдан қарзлари бўлган ва у қарзларни узиш ниятида танишини тунамоқчи бўлган.
Аниқланишича, марҳума аёлнинг турмуш ўртоғи бўлмаган. Оқибатда унинг дугонаси унга турмуш ўртоқликка даъвогар шахсларни топиб, у билан яқин муносабатда бўлган.
Марҳума аёл ўлимидан олдин судланувчидан шубҳаланиб, қизини уйдалигида унга эшикни очмаслигини ҳам тайинлаган.
Бироқ судланувчи марҳуманинг уйига қизи мактабда бўлган вақт яъни ўзи уйда ёлғиз бўлган вақтида борган.
Натижада марҳума билан жанжаллашиб, ўзи олиб борган пичоқ билан унга 20 дан ортиқ оғир тан жароҳатлари етказган.
Уни ўлдиргандан сўнг, жиноятини яшириш мақсадида уйини ёқиб чиқиб кетган.
Қолаверса, судланувчи уйдан чиқиб кетаётганда, дугонасини уй олиш учун тўплаган $2 минг пуллари ва кўплаб тилла тақинчоқларини олиб чиқиб кетган.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Фарғона шаҳрида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Рухсор ТВ" хабар қилди.
Суд ҳукмига кўра, аёлга нисбатан 15 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.