Акциянинг биринчи кунида маркетплейсдаги янги фойдаланувчилар сони ойнинг биринчи ҳафтасига нисбатан икки бараварга кўпайди. Жорий йилда ҳудудлар сотувга фаол қўшилди. Миллий маркетплейсдаги буюртмалар сони Сурхондарё вилоятида энг тез — ўтган йилга нисбатан 3 баробарга ошди. Жиззах вилоятида буюртмалар 2,9 баробарга, Самарқанд ва Сирдарёда — 2,8 баробарга кўпайди.
Харидорлар кийим-кечакларини фаол равишда янгилашди, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишди, техникани янгилашди ва уй-рўзғор буюмларини танлашди. Биргина 11 ноябрь куни улар 34 мингдан ортиқ смартфон, қарийб 4 минг литр кунгабоқар ёғи ва 1,4 тоннага яқин эрувчан қаҳвага буюртма беришди. Ўтган йилнинг 11 ноябрига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб — 4,3 баробарга, зоотоварларга — 3,5 баробарга, китобларга бўлган талаб эса — 3,4 баробарга ошган.
«Юқори мавсум харидорларнинг одатлари қандай ўзгараётганини кўрсатади. Одамлар йирик харидларни ҳам тобора кўпроқ маркетплейсларга ишониб топширмоқда: фойдаланувчиларимиз кундалик эҳтиёж учун товарлар билан бир қаторда смартфонлар, мебеллар, таъмирлаш учун товарлар ва уй-рўзғор техникасига буюртма беришди. Узоқ вақтдан бери йирик харид қилишни режалаштирганлар учун эса 11.11 — уни фойдали тарзда амалга ошириш учун ажойиб имконият бўлиб, бу йил бизда бутун ассортиментимизнинг 70% акцияда қатнашмоқда», – дейди Uzum Market тижорат директори Алина Мусиенко.
Чегирмаларга Uzum Tezkor ҳам қўшилди. 11 ноябрнинг биринчи кунида хизматдаги буюртмалар сони ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 2 баробарга ошди.
Миллий маркетплейсдаги чегирмалар 17 ноябргача (шу куни ҳам) давом этади.
Uzum Market — 400 миллиондан ортиқ ноёб товар номлари мавжуд бўлган миллий маркетплейс. Мамлакатнинг 800 дан ортиқ аҳоли пунктларида 3 000 дан ортиқ Uzum Market буюртмаларни топшириш пунктлари фаолият юритмоқда. Топшириш пунктларида харидорлар товарларни жойида текширишлари мумкин: бунинг учун кийиб кўриш хоналари, техникани текшириш учун розеткалар ва қадоқни очиш учун қайчилар мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ