Жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслардан бирининг салон қисмида йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи сўзлар ёзилганлиги юзасидан мурожаат тарқалди. Ҳолат вилоят транспорт бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат 22 сонли "Навбоғ маҳалласи - Пистамозор маҳалласи" йўналишда ҳаракатланувчи транспорт воситасида содир бўлган. Кескин муҳокамаларга сабаб бўлган ёзув олиб ташланди.
Жамоат транспорти ҳайдовчисининг мажбуриятлари, унга қўйилган талаблар ҳар бир ҳайдовчига бирма-бир тушунтирилди.
"Дилшодтранссервис" МЧЖ раҳбарияти томонидан муҳокамаларга сабабчи бўлган ҳайдовчи А.Р.га белгиланган тартибда интизомй жазо чораси қўлланилди.