Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналист ва икки эркак ўлик ҳолда топилди

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл ва икки эркак номаълум этиологияли модда билан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

562views0replies
0

thevoicemag.ru

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхоналардан бирида уч киши, жумладан, икки нафар Россия фуқароси ҳалок бўлди.
Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида 47 ёшли россиялик журналист Инесса Паперная ва унинг 44 ёшли дўсти Максим Радченко ҳам бор.
Бошқа хонанинг ваннахонасидан Ўзбекистон фуқароси 48 ёшли Хушнуд Удековнинг жасади топилди.
Марҳуманинг ҳамкасби ҳам UzNews.uz'га мурожаат қилиб, воқеа содир бўлган куни Ўзбекистонда бир ҳафталик таътилдан сўнг Москвага учиб кетишга тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўлимнинг тахминий сабаби ботқоқ газидан заҳарланиш бўлган.
"У қандай қилиб ва қаердан пайдо бўлди? Одамлар ўлиши учун газнинг концентрацияси ва босими қандай бўлиши керак, бу катта масала. Биз иш чалкаштириб юборилиши ва ҳақиқий сабаблар топилмаслигидан хавотирдамиз. Россия элчихонаси ва консуллиги ҳеч қандай ахборот ва бошқа ёрдам кўрсатмаяпти," - деди аёл.
Бош прокуратура томонидан тақдим этилган дастлабки суд-тиббий хулосасига кўра, ҳалок бўлганларнинг ўлимига номаълум этиологияли модда билан заҳарланиш сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
562views0replies
0

Изоҳлар