Жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 17:45 ларда Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида, Қўйлиқ қурилиш бозори қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, 2004 йилда туғилган Y.M. исмли ҳайдовчи Lixiang Li 9 русумли автомобилни бошқариб кетаётганида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида 1985 йилда туғилган пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга, пиёдаларни эса йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтишга чақирди.
Изоҳ