Излаш
RUUZ

Жамият

"Наманганлик экансан, харп" — ўзаро ирқчиликни тарғиб қилувчи видео ишлаган блогерлар жазоланди (видео)

Йўлда ҳайдовчилар ўртасидаги муаммони ёритиш мақсадида видео ишлаб, бир-бирларини ҳақоратлаган икки эркак жазога тортилди.

463views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда икки ҳайдовчи ўртасида тортишув бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Видеода биринчи ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига йўлда бошқа машина ҳаракатланишига халақит қилгани сабаб унга танбеҳ беришга уринган. Тортишув пайтида биринчи ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчини ҳақорат қилган ҳамда "Наманганлик экансан, харп", - дея унга мушт туширган.
Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳолат 14 октябрь куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида кўриб чиқилган.
Судда ҳуқуқбузарларнинг айтишича, аслида бу ҳолат келишилган ҳолда ҳайдовчиларга ибрат тариқасида олинган.
З.Умаралиев ҳамда А.Хусанжоновлар 2024 йил 28 сентябрь куни соат 18:00 ларда Сирғали тумани "Қумариқ" МФЙ ҳудудидаги йўлнинг чеки қатнов қисмида ҳайдовчилар орасидаги муаммони кўтариб чиқиш мақсадида тасвирга олинган.
Суд ҳужжатларига кўра, бу икки шахс жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир бирларини ҳақоратлаганлиги сабабли, ИИО ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Суд мажлисида икки эркак ҳам қилган ишидан пушаймонлигини ва бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, узр сўрашди.
"Олти йилдан бери блогерлик қиламан. Яқинда ушбу видеони чиқардим. Аммо, бу видео катта эътирозларга сабаб бўлди. Аслида эса видео ғоясидаги мақсад ҳайдовчилар йўлда бир-бирларини қисмаслик эди. Лекин мен ўзаро ирқчиликка ёки қанақадир муаммоларга қаршиман", - дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
"Наманганлик экансан деб айтганман. Наманган халқидан узр сўрайман. Нотўғри гапириб қўйганман", - дейди иккинчи ҳуқуқбузар.
Суд қарори билан ҳуқуқбузарлар 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга БҲМнинг 3 баравари — 1 млн 20 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
463views0replies
0

Изоҳлар