• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 16:00

Yandex Uzbekistan такси соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун Impuls дастурига 180 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтиради

Дастур илк бор 2026 йил февраль ойида Тошкентда ишга туширилган бўлиб, эндиликда мамлакатнинг барча ҳудудларига кенгайтирилди. Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб Yandex Taxi нинг амалдаги ва янги ҳамкорлари такси соҳасидаги фаолиятини ривожлантириш учун автомобиллар харид қилишда молиявий ёрдам олишлари мумкин. Компаниянинг дастурга йўналтирадиган умумий инвестициялари ҳажми 180 млрд сўмдан ошади.

250
0
uznews.uz

Янгиланган Impuls дастурида битта иштирокчи учун автомобилларнинг максимал сони 100 тадан 500 тагача оширилди. Дастурга 30 тадан 500 тагача автомобиль харид қилиб, уларни сервисга биринчи марта улашни режалаштираётган Yandex Taxi нинг амалдаги ва янги ҳамкорлари қўшилиши мумкин. Дастур шартларига риоя қилинган тақдирда, ҳамкор 36 ой давомида ҳар бир автомобиль учун 83 млн сўмгача маблағ олиши мумкин.

Автомобиллар маркаси ва ишлаб чиқарилган йили бўйича сервис талабларига жавоб бериши керак. Дастурда 2025 йил ва ундан кейин ишлаб чиқарилган, линияга чиқарилаётган пайтда ишлаб чиқарилган санасидан 24 ойдан ортиқ вақт ўтмаган автомобиллар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, автомобиль моделлари «Комфорт», «Комфорт+», «Бизнес» ва «Электро» тарифларида буюртмаларни бажаришга мос келиши керак.

Дастурда илгари такси соҳасида фаолият юритмаган тадбиркорлар ҳам иштирок этиши мумкин. Амалдаги ҳамкорларнинг аризаларини кўриб чиқишда уларнинг сервис билан ҳамкорлик тажрибаси ҳам қўшимча равишда ҳисобга олинади.

Дастур шартлари ва автомобилларга қўйиладиган батафсил талаблар қуйидаги сайтда эълон қилинган. Шу ернинг ўзида иштирок этиш учун ариза топшириш ҳам мумкин: pro.yandex/lp/uz-uz/partnership/offer.

Ариза топшириш дастурда иштирок этиш кафолатини бермайди. Барча аризалар белгиланган мезонлар асосида саралашдан ўтказилади. Тўловлар миқдори дастур шартларига риоя қилиниши ва белгиланган кўрсаткичларга эришилишига боғлиқ. Қўллаб-қувватлашнинг максимал миқдори ҳар бир иштирокчига кафолатланмайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

250
0

Изоҳ