Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда скутер, велосипед ва мопедларда ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади

Эллик еттинчи ялпи мажлисда сенаторлар "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни маъқуллади.

920views0replies
0

senat.uz

Қонун билан скутерлар, мопедлар, велосипедлар, аравалар, якка тартибдаги транспорт воситаларини бошқаришда ҳуқуқбузарликлар содир этганлик, шунингдек, ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан одамлар ташилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
МЖтКнинг 17-1-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилмоқда, унга кўра фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш билан боғлиқ янги норма киритилмоқда.
Бунда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши белгиланмоқда. Акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
МЖтКнинг 17-1-моддасида тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг автомобиллари томонидан кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш мақсадида йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган хизмат топшириқларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар хизматлар томонидан тақдим этилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
Шунингдек, қонунда тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат топшириқлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинмоқда.
Бундан ташқари, йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарга жойида жарима солиш имконини берувчи ваколатлари бекор қилинмоқда.
Шунингдек, йўлнинг энг чекка чап тасмасида юк автомобилларининг ҳаракатланиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда (рухсат этилган ҳолатлар бундан мустасно).
920views0replies
0

Изоҳлар