• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:48

1 октябрдан Бухоронинг тарихий қисмида электроскутер, рикша ва бошқа воситалар ҳаракати чекланади

Бухоро шаҳридаги Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси орқали Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда айрим транспорт ва йўловчи ташиш воситаларининг ҳаракатланиши чекланади.

227
0
wikipedia

Чекловлар 2026 йил 1 октябрдан кучга киради. Бу ҳақда Бухоро шаҳfр ҳокими қарорbда белгиланган.

Қарорга кўра, мазкур ҳудудда қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган йўловчи ташиш ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш чекланади. Улар қаторига электроскутер, рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, электросамокат, картинг, шунингдек, от ва туялар киради.

Шунингдек, қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган воситалар орқали йўловчи ташиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилади.

Қарорда тарихий ҳудудда пиёдалар, туристлар ва экскурсия иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши устуворлиги таъминланиши белгиланган. Ҳудуднинг кириш ва чиқиш қисмларига тегишли ахборот кўрсаткичлари ҳамда йўл белгилари ўрнатилади.

Тарихий ҳудудда фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, бошқа манфаатдор томонлар чекловлар ҳақида олдиндан хабардор қилинади.

Масъул ташкилотлар амалга оширилган ишлар юзасидан 2026 йил 1 ноябрга қадар умумлаштирилган ахборот киритиши лозим.

227
0

Изоҳ