• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 00:39

Таниқли театр актрисаси Ядгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили, актриса Ядгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди.

167
0
uznews.uz

Ядгора Зиёмуҳамедова 34 йилдан ортиқ Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритиб, саҳнада 100 га яқин образ яратган. У «Қизил шапкача», «Зумрад ва Қиммат», «Фарзандим жигарбандиим», «Сенинг тақдиринг», «Яраш-яраш», «Бургут» ва «Биринчи муаллим» каби спектакллардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.

Актриса телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилган. У болалар севиб томоша қилган «Оқшом эртаклари» кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган.

Ядгора Зиёмуҳамедованинг миллий санъат ривожига қўшган ҳиссаси, серқирра ижоди ва бой ижодий мероси халқимиз хотирасида сақланиб қолади.

Маданият вазирлиги марҳуманинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинлари, шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда санъат аҳлига чуқур таъзия изҳор этди.

167
0

Изоҳ