• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:59

Тошкентда ЙПХ инспекторини BMW'да уриб юборган ўсмир 2 йилдан кўпроқ вақтга қамалди

Миробод туманида BMW M4 автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган 2010 йилда туғилган ўсмирга суд ҳукми ўқилди.

135
0
Видеодан кадр

Бугун, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисмининг «д» банди бўйича Д. Турғуновга нисбатан юритилган жиноят иши бўйича ёпиқ суд мажлиси якунланди

Суд ҳукмига кўра, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган Д. Турғунов жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган даражада қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбдор деб топилди. 

Унга Жиноят кодексининг 85-моддаси тартибида 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жазони ўташ муддати судланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган 2026 йил 27 февралдан бошлаб ҳисобланади.

Аввалроқ маълум қилинганидек, воқеа 25 февраль куни соат 21:46 да Тошкент шаҳри Миробод туманида содир бўлган. 2010 йилда туғилган Д. Турғунов BMW M4 автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборган. Инспектор олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Суд мажлиси якунида тарафларга ҳукм мазмуни, жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи, шунингдек, ҳукм устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби тушунтирилди.

135
0

Изоҳ