• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:41

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати 37 даражагача исиши кутилмоқда.

245
0
uznews.uz

Кечалари ҳаво ҳарорати 17–20 даража, кундуз кунлари 31–34 даража, жанубий вилоятлар ва чўл ҳудудларида эса 35–37 даража атрофида бўлади.

Бу сентябрь ойининг иккинчи ярми учун хос иқлимий меъёрдан 2–4 даража юқори. 20 сентябрь, якшанба куни республика ҳудудининг аксарият қисмида булутлилик кучайиб, кундузги ҳарорат 2–3 даражага пасайиши кутилмоқда.
Қисқа муддатли ёмғир фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёғиши мумкин.

Чўл зоналари ва тоғли ҳудудларда 20 сентябрь куни шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. 18–19 сентябрь: кечаси 18–20 даража, кундузи 32–34 даража. 20 сентябрь: кечаси 18–20 даража, кундузи 30–32 даража. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

245
0

Изоҳ