Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги натижасида халқаро қидирувда бўлган С.А. Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган. У кейинчалик Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган.
С.А. ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ушбу ҳаракатлар оқибатида давлат бюджетига 5 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан халқаро қидирувга берилган эди.
Мазкур шахсга оид тергов ва процессуал ҳаракатлар Ўзбекистонда давом эттирилади. Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳамкорлик давом этмоқда.
Изоҳ