Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбекистон давлат қарзи 37 млрд долларга етди” — Иқтисодиёт ва молия вазири

Жамшид Қўчқоров ташқи қарз шартномалари ҳақида тўхталиб, ички қарз миқдорини қайд этди.

290views0replies
0

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни парламент йиғилиши ўтказилган. Йиғилиш давомида иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон давлат қарзи қолдиғи 37 млрд долларни ташкил қилганини маълум қилди.
Вазирнинг қайд этишича, жорий йилнинг дастлабки ярмида давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 33,2 фоизига тенг бўлган.
“Ҳисобот даврида давлат қарзининг қолдиғи қарийб 37 миллиард долларни ташкил этди. Шундан давлат ташқи қарзи 30,9 млрд доллар, ички қарзи 6,1 миллиард долларга етган. Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботига кўра, ҳозирда Ўзбекистон давлат қарзи мўътадил даражада.
Жорий йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон номидан давлат кафолати остида жами 2,8 миллиард долларлик ташқи қарз шартномалари имзоланган. Шунингдек, давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, жорий йилда сўндириладиган халқаро облигацияларни қайта молиялаштириш мақсадида жаҳон молия бозорларига 1,5 млрд доллар миқдоридаги суверен халқаро облигациялар чиқарилди”, - дейди вазир Жамшид Қўчқоров.
290views0replies
0

Изоҳлар