• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:53

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ўртасида ID-карта орқали сафар қилишга рухсат беришни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти туркий давлатлар фуқароларининг ўзаро сафарларини енгиллаштириш, чегарадан ўтиш ва мамлакатларда бўлиш тартибини соддалаштириш бўйича кўп томонлама келишув ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

168
0
uznews.uz

30 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ўртасида ID-карта орқали сафар қилиш имкониятларини кенгайтиришни таклиф қилди.

«Фуқароларимизнинг ўзаро сафарларини енгиллаштириш мақсадида мамлакатларимиз ўртасида фуқароларнинг сафарлари тўғрисида кўп томонлама келишув ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Унда ID-карталар асосида сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, чегарадан ўтиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлиш тартибини соддалаштириш масалалари акс этиши лозим», — деди президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев туркий давлатларнинг улкан туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Туркий туристик альянсини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

«Фақат 2025 йилнинг ўзида мамлакатларимизга 100 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Энди туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, бетакрор табиати, бой маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини бутун дунёга биргаликда танитиш учун Туркий туристик альянсини ташкил этиш вақти келди», — деди давлат раҳбари.

168
0

Изоҳ