Mastercard сервис талабларига мувофиқ келувчи Ўзбекистондаги Mastercard карталарининг соҳиблари энди Android базасидаги мобиль қурилмалар ёрдамида хавфсиз, қулай ва контактсиз тўлов учун Google Pay дан фойдаланишлари мумкинлигини эълон қилди.
Сервиснинг ишга туширилиши мижозлар учун тўлов усулларини танлаш имкониятини кенгайтиради, токенлаштирилган мобиль тўловларни кундалик ҳаётга жорий этади ва Ўзбекистон рақамли тўлов экотизимини ривожлантиришдаги навбатдаги қадамни ифодалайди. Сервис асосида Mastercard токенлаштириш технологияси ётади, у картанинг махфий маълумотларини ноёб рақамли идентификаторга алмаштириб, рақамли транзакциялар хавфсизлигини оширади. Бу тўлов жараёнининг қулай ва хавфсиз ўтишини ҳам таъминлайди.
Авшар Гурдал, Mastercard Шарқий Европа бўлинмаси президенти шундай қайд этди:
«Рақамли тўловлар кундалик ҳаётнинг узвий қисмига айланиб боргани сари, мижозлар транзакцияларнинг содда, хавфсиз ва қулай бўлишини кутадилар. Google билан ҳамкорликда биз тўлов қулайлигини Mastercard токенлаштириш технологияси таъминлайдиган қўшимча ҳимоя билан уйғунлаштириб, мобиль тўловларни Ўзбекистондаги Mastercard карталари соҳиблари учун янада ҳаммабопроқ қиламиз. Сервиснинг ишга туширилиши рақамли тўловларни ривожлантириш ва Ўзбекистон бозорида инновацион, хавфсиз ва ишончли тўлов ечимларини жорий этишга содиқлигимизни тасдиқлайди».
Ишга тушириш Ўзбекистонда рақамли тўловлар фаол ривожланиши фонида рўй бермоқда. Янги ечимлар хавфсиз рақамли тўловлар кенг ёйилишини жадаллаштиришга қаратилган бўлиб, «Рақамли Ўзбекистон–2030» давлат стратегияси мақсадларига мувофиқ келади.
Мижозлар мобиль тўлов усулларини кўпроқ танлай бошлаганлари сари, Google Wallet каби токенлаштирилган рақамли ҳамёнлар қўшимча қулайликлар ва хавфсизликни таъминлаб, тўлов инфратузилмасининг келгуси модернизациясига хизмат қилмоқда.
Эмитент-банклар учун Google Pay карталар соҳиблари билан рақамли ўзаро алоқани ривожлантиришда ва мобиль тўловлардан фойдаланишни кенгайтиришда қўшимча имкониятларни очмоқда. Контактсиз тўловни қўллаб-қувватлайдиган терминаллар билан жиҳозланган савдо-сервис корхоналари учун сервис Android базасидаги қурилмалар ёрдамида тўлов қилишни афзал кўрувчи мижозларга тезроқ ва янада қулай хизмат кўрсатишни таъминлайди.
Ҳамкорлик Mastercard, эмитент-банклар ва тўлов экотизимининг бошқа қатнашчиларининг хавфсиз рақамли тўловлардан фойдаланишни кенгайтиришга ва Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини янада ривожлантиришга содиқлигини акс эттиради.
Mastercard тўғрисида
Mastercard бутун дунё бўйлаб 200 дан зиёд мамлакатда маҳаллий иқтисодиётларни ривожлантириш ва инсонларни илҳомлантиришга ҳисса қўшади. Компания ўз мижозлари билан биргаликда ҳар бир инсон гуллаб-яшнаши мумкин бўлган иқтисодий муҳитни яратади.
Mastercard рақамли тўловларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиб, транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва ҳамёнбоп қилади. Компаниянинг технологиялари ва инновациялари, ҳамкорликлари ва алоқалари инсонлар, компаниялар ва ҳукуматларга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда ёрдам беришга хизмат қилади.
Сайт: mastercard.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ