• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 23 май 2024

Ҳаж-2024 мавсумининг илк зиёратчилари Мадинага учиб кетишди — фото

Самолёт Тошкентдан Мадинага 240 нафар зиёратчини олиб кетди ва шу орқали 2024 йилги Ҳаж мавсумини очди.

391
0
Uzbekistan Airports

22 майдан 23 майга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:40 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) 240 нафар зиёратчини олиб кетди ва шу орқали 2024 йилги Ҳаж мавсумини очди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

23 майдан 7 июнгача Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил Ҳаж сафарига энг кўп зиёратчилар Тошкентдан 24 та рейсда 5830 йўловчи боради. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Қарши ва Термиздан 3 тадан, Урганч ва Навоийдан 2 та ва 1 та рейс Нукусдан амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аэропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилди.

391
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш