Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хоразмда тарбиячи боғча болаларини калтаклаб, бармоғига игна тиқди

Тарбиячи 2 нафар тарбияланувчининг ўзаро уришганлиги важи билан қўпол муносабатда бўлган ва уларнинг юзига бир неча бор тарсаки туширган.

164views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

"Боғча опа томонидан бола калтакланиб қўлига игна тиқилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Хоразм вилояти Гурлан тумани 23-сонли боғчада содир этилган. Ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., T.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар) нинг гўёки бир-бири билан уришганлиги важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болаларнинг юзига бир неча бор тарсаки туширган.
Мазкур ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна тиқиш ҳаракатини аниқлаш юзасидан ҳозирда Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
164views0replies
0

Изоҳлар