• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 19 март 2024

Қашқадарёда маҳаллада ўтказилаётган тадбирда газ баллони портлади — видео

Ҳодиса оқибатида 37 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

520
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура UzNews.uz'га маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 18 март куни соат 12 ларда Кўкдала тумани "Тўкмор" МФЙда ўтказилаётган тадбирда фуқаро Ш.Б. 20 литр сиғимидаги газ баллонга ўрнатилган "газ плиткаси"да балиқ маҳсулотларини пишириб сотаётган вақтида, газ чақнаши оқибатида газ баллони портлаб кетган.

Оқибатда, яқин атрофда бўлган жами 37 нафар фуқаро турли тан жароҳат олган ва шифохонага олиб келинган. Тиббий кўрикдан ўтказилган 13 нафар фуқарода тан жароҳати аниқланмаганлиги сабабли уйга қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуруратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

520
0