Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда аёл йўловчига жинсий алоқа қилишни таклиф қилган "кондуктор" қамалди

Жабрланувчи аёл оилали эканлигини айтса ҳам чиптачи унга бирга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилган.

2370views0replies
0

t.me/KoDnu / Иллюстрация

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан жавобгарликка тортилаётган ҳуқуқбузар И.А.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 9т-сонли автобусда чиптачи вазифасида ишловчи И.А. ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида автобусда йўловчи сифатида миниб келган Ю.А.га жинсий алоқада бирга бўлишни таклиф қилиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган.
Суд мажлисида жабрланувчи Ю.А. ҳуқуқбузар И.А.га оилали эканлигини айтишига қарамасдан унга бирга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилганлигини билдириб, қонуний жазо беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар И.А. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва шу моддага асосан унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
2370views0replies
0

Изоҳлар