Излаш
RUUZ

Туризм

Умра зиёратига борган кўплаб ўзбекистонликлар туристик фирмалар сабаб кўчада қолиб кетишди — видео

Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

955views0replies
0

Видеодан кадр

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Умра амалини бажариш учун Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва ватанга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. 
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси хабарига кўра, ўзбекистонликларнинг сафарлари хусусий сайёҳлик компаниялари томонидан ташкил этилган. Мазкур ҳолат авиақатновларни амалга оширишдаги техник носозликлар, шунингдек, туристик компанияларнинг бу каби сафарларни ташкил этишда зарурий малака ва тажрибага эга эмаслиги туфайли юзага келган.
Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ўзбекистонликларни қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилди.
2024 йил 4 февраль ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди, қолган фуқаролари ҳам яқин фурсатларда ватанга юборилади.
"Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги Элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган ва доимий равишда мониторинг олиб бормоқда ҳамда юртдошларимизга зарур консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларимиздан хотиржамликни сақлашга ва Саудия Арабистонидаги амалдаги қоидаларга риоя қилишларига чақирамиз", - дейилади хабарда.
955views0replies
0

Изоҳлар