Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Намангандаги тунги клубда 21 ёшли йигит 27 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

Икки йигит ўртасида келишмовчилик чиқиб, бунинг охири ўлим билан тугади.

532views0replies
0

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га берган маълумотларига кўра, ҳодиса 2024 йил 7 январь куни соат 05:00 ларда Уйчи тумани “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида жойлашган тунги клубда содир бўлган.
Шу туманнинг “Шифокор” МФЙда яшовчи яшовчи 2002 йилда туғилган С.М. ўзига аввалдан таниш бўлган Уйчи тумани “Умид” МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган М.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада, С.М. М.А.ни ўнг қўли билан бир маротаба юз соҳасига уриб, йиқилганидан сўнг оёғи билан икки маротаба бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган. С.М. ҳодиса жойидан яширинган.
Оқибатда, М.А. олган тан жароҳати билан фуқаро С.А. томонидан туман марказий шифохонасига олиб келинган. Биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро С.М.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
532views0replies
0

Изоҳлар